ЁШ ТАДБИРКОРГА ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ТАВСИЯСИ БИЛАН БАНК КРЕДИТИ БЕРИЛДИ
2023-03-13 19:14:09 146
Ёш тадбиркорга ёшлар етакчиси тавсияси билан банк кредити берилди
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган эътибор самараси ўлароқ, бугун ёшларимиз ҳаётда ўз ўринларини топишга эришмоқдалар. Бугун ёшлар етакчиси томонидан берилаётган тавсия асосида ҳудуддаги ёшлар тадбиркорликка йўналтирилаётир.
Тул маҳалла фуқаролар йиғини, “Темирчи” кўчасида яшовчи Абдуллохон Обидхонов меҳнат мигратсиясидан қайтиб келган ёшлардан. Бўлаётган ўзгаришлардан хабардор бўлган Абдуллохон маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчисига иссиқхона қуришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Маҳалла ёшлар етакчиси Баҳрамали Ҳайдаровнинг маълумотига кўра, Абдуллохон Обидхоновга ёшлар етакчиси тавсияси асосида туман “Агробанк”идан “Ҳар бир оила тадбиркор” лойиҳаси бўйича 14 фоизли кредит ажратиб берилди. Олинган 13 миллион сўм банк кредити эвазига ёш тадбиркор ўз уйида иссиқхона барпо этишга эришди.
- Хатлов жараёнида шу маълум бўлдики, ёш тадбиркоримиз берилган кредитдан мақсадли фойдаланмоқда. Яқин кунларда ёш тадбиркоримиз меҳнати ўз самарасини беришига астойдил ишонамиз, - дейди Баҳрамали Ҳайдаров.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram