Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ИККИ КУНЛИК ҲАШАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-03-13 19:03:43    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх маҳалла фуқаролар йиғинида икки кунлик ҳашар ташкил этилди

Барчамизга маълумки, 4-сектор ҳудудидаги Сўх маҳалла фуқаролар йиғинида саховатпеша ҳомийлар кўмаги ва ташаббуси билан маҳалладаги Ҳожа Абулқосим жоме масжидида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Мазкур муқаддас макон ҳудудини ободонлаштириш мақсадида ташкил этилган ҳашарда ҳам маҳалла аҳли уюшқоқлик билан иштирок этдилар.

Маҳалладан туман Кенгашига сайланган депутат Расулжон Мирсаидовнинг билдиришича, мазкур ҳашарда 150 нафардан ортиқ аҳоли иштирок этдилар. Қабристон ҳудудини тозалаш ишлари олиб борилиб, дарахтлар оқланди ҳамда 50 тўп манзарали дарахт экилди.

Мазкур хайрли амалларга икки дона техника ҳам жалб этилди. Ҳашарчилар томонидан тозалаш ишларидан ташқари қабристон атрофига эшиклар ўрнатилди.

Шунингдек, маҳалланинг ариғини тозалаш мақсадида ташкил этилган ҳашарда ҳам салкам 200 нафар аҳоли қатнашди. Сўх муҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи “Обиширсой” ариғининг 1,5 километр узунликдаги масофаси ҳашарчилар томонидан тозаланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram