Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЁТ ЙЎЛИДА АДАШГАН ФУҚАРОЛАР ҲАР ДОИМ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

×

 2023-03-11 16:33:03    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳаёт йўлида адашган фуқаролар ҳар доим эътибор марказида

Туманимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, ҳаёт йўлида адашган аёлларга бўлган эътибор уларни тўғри йўлга солишга хизмат қилмоқда. Бу йўналишда туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази томонидан эътироф эътишга лойиқ ишлар қилиняпти.

Ҳаётида юзага келган тушунмовчилик туфайли Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Матлуба Тожибоева ики ярим йил умрини панжара ортида ўтказди. Жазони ўташ муассасасидан икки ярим йил олдин озодликка чиқган Матлуба Тожибоевга туман ҳокимлиги ижтимоий кўникма маркази томонидан амалий кўмак кўрсатилди.

- Бундай фуқароларимизга нисбатан ҳар доим эътибор беришимиз керак. Берилаётган моддий ва маънавий кўмак, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар албатта уларни нормал ҳаётга қайтарилишига сабаб бўлади, - дейди туман ҳокимлиги ижтимоий кўникма маркази раҳбари Нишонали Ибрагимов.

Ушбу фуқарога мурожаатидан сўнг туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова ва Сўх тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори подполковник Шаҳноза Шодмоновалар  иштирокида унинг шароити ҳар томонлама ўрганилди. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази комиссияси томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг

5 баробари, яъни бир миллион бешюз минг сўм миқдорида моддий ёрдам маблағи берилди.

  

Тожибоева Матлуба Рустамзодани бандлигини таъминлаш мақсадида туман бандликка кўмаклашиш марказига йўлланма берилди ҳамда ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Сўх тумани Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини ҳайъат йиғилиши қарорига асосан Тожибоева Матлуба Рустамзодани қайта жиноят содир этмаслиги учун маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, 50-сонли ҚОП патронаж ҳамшираси ва мазкур ҳудуд профилактика инспектори тарбиячи-мураббий этиб тайинланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram