ОФТОБРУ МАҲАЛЛАСИДАГИ ДОЛЗАРБ МУАММО ИШЧИ ГУРУҲ ТОМОНИДАН ҲАЛ ЭТИЛДИ
2023-03-11 16:28:54 144
Офтобру маҳалласидаги долзарб муаммо ишчи гуруҳ томонидан ҳал этилди
Офтобру маҳалла фуқаролар йиғини туманмиизнинг ҳудуд бўйича катта маҳалаллардан бири ҳисобланади. Янги маҳаллалиги боис, ўзига хос муаммо ва камчиликлари ҳам бор.
Маҳалла раиси Аброржон Зуннуновнинг сўзларига кўра, маҳалладаги муаммо ва камчиликлар босқичма босқич ҳал этилаётир. Ва бу албатта, офтобруликларни бўлаётган ислоҳотлардан рози қилишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Маҳалла ҳудудида 2022 йили кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Янги оилавий шифокорлик пункти ва умумий ўрта таълим мактаби қурилиши мазкур маҳалла аҳолисига катта совға бўлди.
- Маҳалламиздаги энг асосий ва долзарб муаммо бу маҳалла ҳудудида қабристон йўқилиги ҳисобланади. Бу бўйича туман ҳокимлигига мурожаат этдик, - дейди маҳалла раиси биз билан суҳбатда.
Бугун маҳаллада туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев бошчилигида бўлган ишчи гуруҳ айнан ушбу масалани ечиш бўйича амалий ишларни олиб бордилар. Маҳалла ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган салкам 5 гектар ер майдонида қабристон барпо этиладиган бўлди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram