Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

SO'X

×

 2023-03-11 16:26:39    84

PDF юклаш
Чоп этиш


“Хавфсиз ҳаёт учун” юриш марафони ўтказилди

Спорт соҳасига бўлаётган эътибор замирида халқимиз саломатлиги ва соғлиги мужассам. Ташкил этилаётган турли спорт тадбирлари жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Бугун туманимизда барча ташкилот, корхона, муассаса ва идоралар вакиллари иштирокида “Хавфсиз ҳаёт учун” шиори остида марафон ўтказилди. Иштирокчилар тумандаги “Амир Темир” кўчасидан самолёт ва вертолётлар учун ўчиш-қўниш майдончаси олдигача бўлган масофани пиёда босиб ўтдилар.

Марафон иштирокчилари туман аэродромида эрталабки бадантарбия машқларини бажардилар. Туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидовнинг сўзларига кўра, бундай спорт тадбирлари туман миқёсида мунтазам ўтказилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram