ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2023-03-11 16:19:50 183
Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар алабатта фуқароларимиз муаммоларини ҳал этишга қаратилгани билан ҳам аҳамитлидир. Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Э. Асронқулов иштирокида Сўх тумани маданият марказида сайёр қабул ўтказилди.
Бошқарма бошлиғи томонидан ижтимоий ҳимоя борасида муаммоси, саволлари бўлган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қонунчиликдаги ўзгаришлар, яратилиб берилаётган имтиёзлар, қулайликлар тўғрисида фуқароларга тушунча берилди. Қабулда иштирок этган туман бўлими вакиллари ҳам туманда пенсия ёшидаги аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумотлар бердилар.
Сайёр қабулдан сўнг бошқарма бошлиғи бевосита фахрийлар билан учрашди ва Субҳиддин Шарофиддинов хонадонида бўлган меҳмон отахон билан самимий суҳбатлашди. Бундай учрашув ва суҳбатлар бевосита туман ҳудудидаги маҳаллаларда ҳам ташкил этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram