ГУЛИСТОН МАҲАЛЛАСИ ҲУДУДИДАГИ 202 ДОНА ЭСКИ СИМЁҒОЧЛАР ЯНГИ ТЕМИР-БЕТОН ТАЯНЧЛАРГА АЛМАШТИРИЛМОҚДА
2023-03-11 16:17:27 141
Гулистон маҳалласи ҳудудидаги 202 дона эски симёғочлар янги темир-бетон таянчларга алмаштирилмоқда
Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича Президентимизнинг қабул қилган 408-сонли қарори барча ҳудудларда улкан ободонлаштириш ишларини амалга оширилишига омил бўлаётир. Сўх туманида ҳам ушбу қарор асосида олиб борилаётган ишлар эътирофга лойиқдир.
4-сектор ҳудудидаги Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида мазкур қарор асосида электр энергияси таъминотидаги муаммолар бугун бартараф этилмоқда. Маҳалла ҳудудидаги ички кўчаларда бўлган эски симёғочлар ўрнини замонавий темир-бетон таянчлар эгалламоқда.
Ўрнатилган янги тармоқларга СИП-кабеллар тортиш ишлари олиб бориляпти. Амалга оширилаётган ишлар маҳалланинг ички кўчаларида яшаётган фуқаролар хурсандчилигига сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун: 408-сонли қарор асосида маҳалланинг “Сайл” кўчасига 1 километр, “Навбаҳор” кўчасига 1,8 километр, “Ҳумо” кўчасига 800 метр, “Эҳтиром” кўчасига 1,8 километр, “Бузургон” кўчасига 200 метр ва “Сойлик” кўчасига 1 километр узунликдаги масофага темир-бетон танячлари ўрнатилиши режалаштирилган. Берилаётган эътибор самараси ўлароқ, маҳалла ҳудудидаги 202 дона эски таянчлар янги темир-бетон таянчларга алмаштирилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram