Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САРИБОЗОРЧА МАҲАЛЛАСИДА АЁЛЛАР БАЙРАМИ БИЛАН ҲАМОҲАНГ ШУКРОНА ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-03-10 19:33:48    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Сарибозорча маҳалласида аёллар байрами билан ҳамоҳанг шукрона тадбири ўтказилди

Ўтган 2022 йил давомида Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, манзилли дастур асосида маҳаллнинг ички кўчаларига бетон қопламаси ётқизилди. Маҳалланинги Қувви мавзесидаги шу ном билан атайдиган кўчада ҳам айнан бетонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Баҳор фаслининг келишини интизорлик билан кутган мазкур мавзеда яшайдиган аҳоли 8-март – хотин-қизлар байрами баробарида шукроналик тадбири ўтказишди. Маҳалла фаоли Турабой Зиёдуллоевнинг сўзларига кўра, ушбу кўча бугун янги қиёфа касб этган ва бунинг барчаси Президентимиз томонидан берилаётган эътибор самарасидир.

Маҳалланинг 1 500 метр узунликдаги ички кўчаларига бетон қопламаси ётқизилди. Электр энергиясига боғлиқ муаммолар ҳам бартараф этилди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари барча маҳалла аҳлини шукрона кун билан табрикладилар. Тадбир давомида фаол аёллар ва бетонлаштириш ишларида намуна кўрсатган бир гуруҳ маҳалла ёшларига туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ-демократик партияси туман Кенгашининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram