МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРМАГАН ОТА ҚАМАЛДИ
2023-03-10 19:31:54 124
Мажбуриятини бажармаган ота қамалди
Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундирувлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, узоқ муддатдан буён бир нафар фарзандига алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор Н.М.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47.4-моддасига асосан қонуний чора кўриш учун тегишли судга юборилди.
Мазкур маъмурий иш жиноят ишлари бўйича Сўх туман судида кўриб чиқилиб, қарздор Н.М. 2 нафар фарзандларининг таъминоти учун 13.713.000 сўм миқдорида алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги учун, суднинг 10.03.2023 йил кунги қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
МИБ Сўх тумани бўлими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram