ЁШ КАМОНЧИЛАР МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-03-10 19:29:52 155
Ёш камончилар мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги 149-сонли “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича Сўх туманида кенг қамровли тадбирлар ташкил этилмоқда. Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси Сўх тумани Қўриқлаш бўлими томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси Сўх тумани қўриқлаш бўлими бошлиғи Рустамжон Мамажоновнинг сўзларига кўра, камондан отиш мусобақаларини мунтазам ўтказилиши соҳага қизиқиш билдираётган ёшлар сонини ортиб боришига асосий омил бўлаётир. Ўтказилган навбатдаги мусобақа ҳам энг иқтидорли ёш камончиларни аниқлади ва мусобақа ғолибларига эсдалик совғалари тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram