Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 226 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ ВА НУРОНИЙ ОНАХОНЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2023-03-08 12:20:31    100

PDF юклаш
Чоп этиш


Меҳнат фахрийлари ва нуроний онахонларга эҳтиром кўрсатилди

8-март - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб туманимиз ҳудудида яшайдиган нуроний моможонлар, ҳаётда ва жамиятда самарали фаолият олиб борган, етук фарзандларни вояга етказган кекса онажонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи томонидан совғалар тақдим этилди.


Чумоқча маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси, шоира Назираой Маҳматова хонадонига ташриф буюрган Фариджон Тўрабоев онахонни байрам муносабати билан табриклаб, уларга табрикнома ва давлат солиқ инспекциясининг қимматбаҳо совғаларини тақдим этди. Назираой Маҳматова ҳам ўз навбатида меҳмонларга ўзларининг “Буни ҳаёт дейдилар” китобини совға қилдилар.  

 

Ушб маҳаллада яшовчи Мукаррамхон Мўъминжонова ҳам кўпни кўрган онахонлардан. Мукаррамхон-аянинг фарзандлари бугун Ватан хизматида камарбаста ва онахонга ҳам қимматбаҳо совға ва табрикнома тақдим этилди.   

Бундай совға-саломлар туманимизнинг бошқа маҳаллаларда истиқомат қиладиган нуронийларга ҳам улашилди. Нуронийларга турли жамоат ташкилотлари ҳисобидан ташкил этилган совғалар ҳам тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram