Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 193 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 8-МАРТ БАЙРАМИГА ТАБРИГИ

×

 2023-03-08 12:13:19    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани ҳокимининг 8-март байрамига табриги

        Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар! Ҳурматли опа-сингиллар!  Мунис ва лобар қизларимиз!

Аввало, Сиз азизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Биз бугун Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган, ҳаёт давомийлиги ва абадийлигини ўзида мужассам этган аёл зотини, табаррук оналарни улуғлар эканмиз, беихтиёр мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир” деган мазмундаги ҳикматли сўзларини эслаймиз ва муқаддас Она сиймоси олдида таъзим қиламиз.

    Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг биринчи кунларидан бошлаб хотин-қизларнинг жамиятимиздаги ўрни ва мавқеини, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги, иқтисодиётимизнинг турли соҳаларидаги нуфузини ошириш бўйича муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида катта қадамлар қўйилди.

    Бугунги кунда туманимизда меҳнатга лаёқатли бўлган хотин-қизларимизнинг тенг ярми иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида, тадбиркорликда, мактабгача ва умумий ўрта таълим, тиббиёт соҳаларида фаол меҳнат қилишмоқда. Жамиятнинг қайси жабҳасида бўлмасин, қайси соҳасида бўлмасин, Сиз азизларнинг ҳиссаларингиз бор.

Юртимизнинг ривожи, унинг гуллаб-яшнаши ва тараққиёти Сизнинг бевосита самарали фаолиятингиз ва дуоларингизда мужассам.

Сўхлик аёлллар деганда энг аввало, бизнинг кўз олдимизга меҳнаткаш, фарзанд парваришида доимий камарбаста бўлган, ўзини ва фарзандларини, оиласининг шаънини ўйлайдиган аёл сиймоси гавдаланади. Сизларнинг оила бекаси сифатидаги мавқеингиз барча таърифга лойиқдир.

Биз мўътабар Сўхлик аёллар, Ватанимизнинг юксак мукофотларига, ҳамда ҳукуматимизнинг эътирофига сазовор бўлган фидокор онахонларимиз номларини алоҳида ифтихор билан тилга оламиз.

Очаором Рафиқова, Назирой Маҳматова, Зумрадхон Фархиддинова, Муборак Олимова, Миринисо Ниёзова, Гулчеҳрахон Маҳбубова, Фотимахон Ҳайитбоева, Шаҳодатхон Бойболаева, Майрамхон Алибоева, Лолахон Хўжаева, Очахон Тўхтабоева, Ҳалимахон Баҳронова, Гулшода Аминжонова, Даҳиятхон Саидбекова...

Шундай меҳнаткаш ва барчамизга ўрнак бўлган аёлларимиз номларини соатлаб тилга олишимиз мумкин. Албатта, бундай фидокор аёлларимизнинг умр йўллари бугунги ёшларимиз учун юксак намуна нишонасидир.

Жондан азиз фарзандларимиз, айниқса, қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларни болаликдан бошлаб замонавий билим ва касб-ҳунарларга, маданият ва спортга ошно этиш, урф-одат ва маросимларни давр талаблари билан уйғунлаштириш каби муҳим вазифаларни амалга оширишда Сиз, муҳтарама аёлларимизга, Сизларнинг ақл-заковатингиз, жонкуярлик фазилатларингизга таянаман.

  Биз ҳар бир аёл тимсолида, аввало буюк зот – Она сиймосини кўрамиз. Шу боис “Аввало онангизга ва яна бир бор онангизга яхшилик қилинг”, деган муборак ҳадисга амал қилиб, мўътабар оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни инсоний бурчимиз, деб биламиз. Ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, Сизларнинг олдингиздаги бу қарзимиз ҳаққини, минг хазина билан ҳам адо этиб бўлмайди.

Биз яхши тушунамиз – хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланган жамиятда албатта тинчлик, адолат, эркинлик ва фаровонлик бўлади. Аёл бахтли бўлса, оила ва жамият ҳам албатта бахтли бўлади.

 Азиз ва қадрли опа-сингиллар!

    Сизларни баҳор элчиси бўлган, ўзингиздек гўзал ва дилбар байрамингиз билан яна бир бор табриклар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

 

    Умрингиз узоқ, иқболингиз зиёда бўлсин!

    Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин!

    Доимо оилангиз ва фарзандларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлинг!

               Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram