Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“СОЛИҚЧИ-КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА СЎХ ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

×

 2023-03-08 12:07:04    130

PDF юклаш
Чоп этиш


“Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Сўх туманида амалга оширилган ишлар


2023-йил 1-январдан бошлаб солиқ қонунчилигига қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, айланмадан олинадиган солиқ ставкалари солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун 1% миқдоридаги ягона ставкани белгилаган ҳолда бирхиллаштирилди.


Бундан ташқари, 2023-йил 1-январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш тартиби жорий этилди.


Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур тартиб бўйича солиқ тўлаш ихтиёрий ҳисобланади. Ушбу тартибни танлаш тадбиркорлик субектлари учун қуйидаги енгилликларни яратиб беради:


-     солиқ органларига молиявий ҳисоботлар ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти юзага келмайди;


-     банк ҳисобварағидан дивиденд тарзида ечиб олинадиган маблағлар солиққа тортилмайди;


-     товарлар ҳисобини юритиш талаб этилмайди.


Таъкидлаш жоиз, айни пайтда Президентимиз томонидан тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бинобарин, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини жадал қайта тиклаш мақсадида “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–43-сон, 03.02.2023 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, тадбиркорларнинг 2023-йил 1-январга нисбатан 1-феврал ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023-йил 1-мартдан 1-июлгача фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.


Шунингдек, тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023-йил 1-апрелгача тўхтатилади. Бундан ташқари, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субектларга 2023-йил 1-апрелгача жарималар қўлланилмайди.


Албатта, қийинчиликларга учраган тадбиркорларга солиқ хизмати органлари “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида хизмат кўрсатишни давом эттирадилар.


Таъкидлаш жоиз, айни кунларда Сўх туман солиқ инспексияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.


Хусусан, 2023 йил феврал ойи давомида Сўх тумани солиқ инспексияси томонидан 120 та тадбиркорлик субектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 22 та янги ташкил этилган тадбиркорлик субектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.


Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.


Фариджон Тўрабоев - Сўх туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram