Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИФТИХОР

×

 2023-03-04 16:01:29    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Ифтихор

Сўх замини азал-азалдан иқтидорли ва истеъдодли фарзандлари билан ғурурланган юрт. Қувонарлиси, бундай истеъдод эгалари бугун ҳам Сўх довруғини оламга достон қилишаётир.

Бугун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот Университети катта мажлислар залида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда “Таълим соҳасини ривожлантиришда замонавий ёндашувлар ва унга қаратилган ечимлар” халқаро илмий-амалий конференция доирасидаги халқаро “Таълим соҳасидаги хизматлари учун” илмий-амалий кўрик танловига хужжат топширган бир гуруҳ ёшлар муносиб тақдирландилар.

"Таълим соҳасидаги хизматлари учун" халқаро танловида иштирок этган Сўхлик иқтидорли ёшларимиздан бири Зафаржон Джалоловнинг борлиги бизни ғоятда қувонтирди. Танлов иштирокчилари ва ғолибларига Республикамизнинг Scientific Academy маркази томонидан эсдалик нишон ва унинг белгиси, гувоҳнома ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Барча Сўхлик ёшлар ва туман аҳолиси номидан туманнинг ёш маърифатпарвар, истеъдодли фарзанди Зафаржон Жалоловни ушбу муваффақият билан самимий        муборакбод этамиз. Бардавом бўлсин!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram