ЖАВПАЯ МАССИВИГА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ВА РЕСПУБЛИКА ВАКИЛЛАРИ ЯНГИ КЎЧАТЛАР ЎТҚАЗИШДИ
2023-03-04 15:59:52 151
Жавпая массивига вилоят ҳокими ўринбосари ва республика вакиллари янги кўчатлар ўтқазишди
Баҳор фасли келиши билан юртимизда меҳнат ва иш палласига навбат берилади. Табиат уйғонади ва бу барчамизни меҳнат сари чорлайди.
Ниҳол ўтқазиб, кўчат экишдек хайрли амаллар ота-боболаримиздан бизга етиб келган азалий ва умрбоқий қадрият. Бундай хайрли ишлар Республкамизда жадаллик билан олиб бориляпти.
Президентимиз ташаббуси билан бошланган эзгу ташаббус - "яшил макон" умумимиллий лойиҳаси мана шу анъана ва удумларнинг мангулигига далолатдир. Туманимизда ушбу йўналишда арзирли ишлар амалга оширилаётир.
Туманимизга Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Ҳатамов бошчилигида бўлиб турган ишчи гуруҳ Жавпая массивида бўлдилар ва меҳмонлар томонидан Жавпаяга янги кўчатлар ўтқазилди. Мазкур хайрли амалларда туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram