ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИДАГИ СУҒОРИШ СУВИ МУАММОСИНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА САЛКАМ 1 МИЛЛИАРД 700 МИЛИОН СЎМ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРИЛАДИ
2023-03-04 15:57:45 134
Қизилқиёқ маҳалласидаги суғориш суви муаммосини бартараф этишга салкам 1 миллиард 700 милион сўм маблағ йўналтирилади
Айтиш лозимки, туманимизнинг 3-сектори ҳудудида жойлашган маҳалалларда ичимлик ва суғориш суви таъминоти кечаги ёки бугунги муаммо эмас. Аҳоли бу ҳудудларда сув танқислиги боис, ушбу неъматни маҳаллалар кесимида барпо эилган ҳовузлардан олиб, истеъмол қилишади.
Айни кунда секторнинг Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллага суғориш суви тармоғи тортиш ишлари олиб бориляпти.
Сув муаммосини бартараф этиш мақсадида олиб борилаётган ишлар Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида амалга оширилаётир. Айни кунда маҳалла ҳудудига сув етказиб бериш қувурларини тортиш ишлари буюртмачи ташкилот "Сув қурилиш инвест" ДУК томонидан олиб борилмоқда.
Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 627 миллион сўмни ташкил этади. Дастлабки ишларни бажариш мақсадида ҳозирги кунда мазкур лойиҳа учун 500 миллион сўм йўналтирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram