ХУШХАБАР
2023-03-03 16:25:01 132
Хушхабар
Баҳор фаслининг бошланиши Сўх туманида Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан бошланган хайрли ишларга ижобий давом бахш этди ва бу руҳият бугун барча Сўхликлар кайфиятига ҳам ўзининг тасъирини кўрсатмоқда. Бошқача қилиб айтганда, баҳор фаслининг илк қадамлари Сўх тумани учун қутлуғ келди.
Бугун Жавпая сув насос станциясидан тортилган “Оби ҳаёт”нинг илк томчилари Жавпаянинг ташна тупроғига тушди. Синовдан муваффақиятли ўтган сув насос станциясидан эндиликда Жавпая кенгликлари суғорилади.
Ташнажон лалми ерлар энди ҳосилга киради ва бу аҳолига қўшимча даромад манбаи дегани. Бутун Сўх тумани аҳолиси номидан бу эзгу иш ва хайрли амал ташаббускорларига самимий миннатдорчилик билдирамиз.
Осмону фалакка юз тутган сувга чанқоқ бу ерлардан албатта бугун шукроналик овози эшитилмоқда. Бу овоз шукроналик овози, дуойи нек садосидир ва бу дуолар ижобат бўлишига астойдил инонамиз. Айниқса, жума кунида қилинган дуойи нек албатта ижобат бўлади. Муборак бўлсин!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram