Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИДА “МАНСАБДОР ШАХС ЭШИТУВИ” ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-03-03 15:38:18    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман халқ таълими бўлимида “Мансабдор шахс эшитуви” тадбири бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашидаги “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳининг иш режасига биноан бугун туман халқ таълими бўлимининг мажлсилар залида партия вакиллари ва ёшларнинг ўзаро учрашуви бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни хар томонолама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6260-сонли Фармони ва давлатимиз раҳбарининг “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар харбий ватанпарварлик харакати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси таҳлил этилди.

- “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги 706-II-сонли Қонунга асосан “Мансабдор шахс эшитуви” мавзуси остида бўлиб ўтган мазкур тадбир депутатлик гуруҳи аъзолари, туман халқ таълими бўлими, туман ёшлар ишлари Агентлиги, туман мудофа ишлари бўлими ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлиги доирасида ташкил этилди. Билдирилган таклифлар ва талабларни доимий комиссия қарори билан сессиялар кун тартибига киртилиши маълум қилинди, - дейди Халқ депутатлари Сўх туман кенгаши депутати, “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Субҳонали Нишонов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram