ДЕМУРСАД МАҲАЛЛАСИДАГИ ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ АСФАЛЬЛАШТИРИШГА 2 МИЛЛИАРД СЎМАН ОРТИҚ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРИЛГАН
2023-03-03 15:31:09 117
Демурсад маҳалласидаги ички кўчаларни асфальлаштиришга 2 миллиард сўман ортиқ маблағ йўналтирилган
Сўх туманида ўтган 2022 йил давомида кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Баҳор фасли келиши билан бу каби ишлар туманнинг барча маҳаллаларида жадаллик билан давом эттириляпти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сонли қарори асосида ҳам Сўх туманида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалйи ишлар бажарилиши белгиланган бўлиб, туманнинг энг чекка ҳудудларида бугун ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида ишлар бошлаб юборилган. Қарорга мувофиқ туман миқёсида салкам 19 миллиард сўмлик ишлар бажарилади.
Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички кўчаларда ҳам айни кунда ушбу қарор асосида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Мазкур маҳалланиннг “Адирлик”, “Симодон”, “Табобат”, “Сойлик”, “Шахмат” кўчаларида 6 километр масофадаги ички йулларини асфальтлаштириш белгиланган бўлиб, айни кунда маҳалланинг “Адирлик” кўчасида асфальт ётқизишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Шағаллаштириш ишлари туман йўлсозлик идораси ишчи-ходимлари томонидан бажарилмоқда. Мазкур ишларга давлат бюджети ҳисобидан 2 миллиард 041 миллион 700 минг сўм маблағ йўналтирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram