ЛЕНБУР МАҲАЛЛАСИДАГИ ИККИТА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ХОНАДОНГА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИБ БЕРИЛДИ
2023-03-03 15:15:38 133
Ленбур маҳалласидаги иккита кам таъминланган хонадонга қуёш панеллари ўрнартиб берилди
Президентимизнинг тегишли қарори билан Сўх туманида ҳам қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар асосида амалий ишлар олиб борилмоқда. Айни кунда маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга бепул қуёш панеллари ўрнатиб бериляпти.
Туманда 2023 йилда электр энергиясига бўлган эҳтиёж 67,4 миллион кВтни ташкил этади. Етказиб бериш кўрсатгичи эса, 65,7 миллион кВтни ташкил этади. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ўрнатилаётган энергия тежовчи технологиялар ўртадаги дефицитни қоплаш учун хизмат қилади.
1-секторнинг Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ушбу йўналишда амалий ишлар қилинмоқда. Бугун маҳалладаги 2 та “Темир тафтар” руйихатига киритилган хонадонларга куёш панеллари ўрнатилди ва ушбу ускуналарни ўрнатилишда туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Ғанижон Мелников ҳамда Ленбур маҳалласи “бешлиги” яқиндан ёрдам беришди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram