Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАДАГИ ТИКУВЧИЛИК КОРХОНАСИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОР ТОМОНИДАН ИШГА ТУШИРИЛАДИ

×

 2023-03-03 15:07:31    133

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалладаги тикувчилик корхонаси хорижий инвестор томонидан ишга туширилади

        Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2023 йил 28 январдаги 5-сонли йиғилиш баёнининг 19-бандида Сўх туманидаги тикув фабрикасининг бўш турган бино ва иншоотларидан келгусида самарали фойдаланиш мақсадида          “E-auksion” савдо платформаси орқали янги тадбиркорлик субъектларига ижарага берилиши таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, ҳукумат комиссиясига таклиф киритилиши тасдиқланган.

        Шу сабабли мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида Девайрон ҳудудидаги бўш турган тикувчилик фабрикасини фаолиятини қайта тиклаш ва бино иншоотлардан самарали фойдаланиш ҳамда туманда 100 нафардан ортиқ янги иш ўринларини яратиш учун Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги “AVILON KOKAND” МЧЖ вакили туркиялик Улуг селал туманга ташриф буюриб, тикувчилик фабрикаси билан танишди ва тез кунларда корхонани фаолиятини қайта тиклаш ва ишлаб чиқиладиган тайёр трикотаж маҳсулотларни Россия давлатига экспорт қилиш борасида келишиб олинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram