ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
2023-03-03 15:05:06 136
Қонунчиликдаги янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан2023 йил 27 феврал куни 74-сонли “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2023 йилда қўйидаги янгиликлар киритилди:
муҳтож шахслар замонавий оёқ протез-ортопедия буюмлари билан;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва I-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сон протези, болдир протези ва оёқ камари ортопед аппаратлари билан бепул таъминланади.
2023 йил 1 сентябрдан ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлашда тиббий хулоса талаб қилинмайди.
I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчилар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади, мансабдор шахслар қабулига навбатсиз киради.
Стационар тиббиёт муассасаларида ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган шахсга мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсиз варақаси берилади ҳамда улар шу даврда тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиши йулга қўйилади.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram