Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАРГА БЕПУЛ ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИБ БЕРИЛМОҚДА

×

 2023-03-03 14:56:31    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Эҳтиёжманд фуқароларга бепул қуёш панеллари ўрнатиб берилмоқда

        Туманимизда Президентимизнинг 16 февраль куни қабул қилган «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Айни кунда тумандаги маҳалаллар кесимида кам таъминланган оилалар хонадонларига бепул қўёш панеллари ўрнатиш ишлари олиб бориляпти.

        Бюджетнинг орттирилган маблағлари ҳисобидан қуёш панелларини ўрнатиш ишлари бевосита мутасаддилар томонидан амалга оширилмоқда. Албатта бундай эътибордан аҳоли мамнун ва миннатдор. 

        Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг берган маълумотига кўра, бугун Сўх ва Обишир маҳаллаларидаги эҳтиёжманд фуқаролар ҳонадонларига ҳам қуёш панеллари ўрнатиб берилди. Сўх маҳалла фуқаролар йиғини “Обишир” кўчасида яшовчи, I-гуруҳ ногирони, "Темир дафтар” рўйхатига киритилган фукаро Иродатхон Нарзидинова ва ушбу маҳаллада яшовчи “Темир дафтар” руйхатига киритилган Умияхон Ҳомидовалар бундай эътибор учун самимий миннатдорчилик билдириб, хайрли ва савобли ишлар бардавомлиги, ҳаётимиз фаровонлиги ниятида қўлларини очиб дуолар қилдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram