Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒАЗНОВ МАҲАЛЛАСИДА ИЧИМЛИК СУВ ҚУДУҒИ ҚАЗИШ ИШЛАРИ ОХИРИГА ЕТКАЗИЛДИ

×

 2023-03-03 14:51:02    117

PDF юклаш
Чоп этиш


Ғазнов маҳалласида ичимлик сув қудуғи қазиш ишлари охирига етказилди

        Сув ҳаёт манбаи саналади. Туманимизда сув таъминотидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида 2020 йилда кенг кўламли ишлар бошланган эди. Бундай ишлар туманимиз ҳудудларида бугунги кунда ҳам давом этяпти. Албатта, бундан кўзланган асосий мақсад аҳолини ичимлик сувига бўлган талаботини тўла қондиришдан иборат.

        Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам ичимлик суви муаммосидан азият чекиб келади. Айни кунда ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида маҳаллада амалий ишлар олиб борилмоқда.

        “Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани бўлими бошлиғи Фарҳоджон Азимбековнинг маълумотига кўра, мазкур маҳаллада давлатимиз раҳбарининг 4798-сонли қарори асосида чуқурлиги 100 метр бўлган янги ичимлик сув қудуғи қазиш ишлари бошланган эди. Айни кунда қудуқ қазиш ишлари охирига етказилди ва бугун қазилган қудуққа махсус сифатли темир трубалар тушириш ишлари олиб борилмоқда.

        Қудуқ қазиш ишлари “Янги авлод” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Агар қиймати салкам 800 милион сўм бўлган ушбу қудуқ фойдаланишга топширилса, Ғазнов маҳалласи фуқаролари тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминланади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram