Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИРИНЧИ НАВБАТДА “ТЕМИР ДАФТАР” ДАГИ ФУҚАРОЛАР ХОНАДОНЛАРИГА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

×

 2023-03-01 18:36:07    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Биринчи навбатда “Темир дафтар” даги фуқаролар хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда

«Тежаб сарфлаган камбағал бўлмайди» деган нақл бор халқимизда. Инсонга берилган неъматлардан самарали ва тежамкорлик билан истеъмол қилинса ва шу неъматлар қадрлансагина унум ва барака бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг 16 февраль кунги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Сўх туманида ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ҳамда улардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича туман штаби ташкил этилди.

Штаб томонидан, жорий йил сентябр ойига қадар, жами

2,7 МВт қувватга эга қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича бюджет ташкилотлари, хусусий тадбиркорлар ва аҳоли хонадонлари кесимида рўйхатлар шакиллантирилди.

Айни кунда туман ҳокимлигининг орттирилган бюджет маблағлари ҳисобидан маҳаллалар кесимидаги кам таъминланган, “Темир дафтар” га киритилган фуқароларга бепул қуёш панеллари ўрнатиб берилмоқда:

ТАСВИРДА:

ТОМ: Туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевниинг маълумотига кўра, бу бўйича тузилган манзилли руйихат барча маҳаллаларга етказилган ва ҳар бир маҳаллада кунига “Темир дафтар” даги фуқаролар хонадонига қёш панеллари ўрнатилмоқда.

Туманда 29 та ижтимоий соҳа объектлари, 4 та давлат идоралари, 74 та аҳоли хонадонларида жами қуввати 0,4 МВт ва 10 та тадбиркорлик субъектларида қуввати 0,1 МВтга тенг қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этилиши режалаштирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram