САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2023-03-01 18:34:09 125
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол: янги "Меҳнат кодекси"да ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш буйича қандай талаблар белгиланган?
Жавоб: Янги "Меҳнат кодекси"да ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тўғрисида қуйидагилар белгиланган:
Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш фақат унинг ёзма розилиги билан 1-йилдан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилиши мумкин ва бу ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан тузиладиган алоҳида муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.
Аввалги иш жойида тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиши ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда тўхтатиб турилади.
Ходимга хизмат сафари муддати тугаши билан уни хизмат сафарига юборган иш берувчида аввалги иши (лавозими) тақдим этилади.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram