Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 224 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯ ВА ҚАЙРОҚ МАВЗЕЛАРИДАГИ ИШЛАР ЖАРАЁНИ ВИЛОЯТ ИШЧИ ГУРУҲИ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ

×

 2023-02-28 17:49:14    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Жавпая ва Қайроқ мавзеларидаги ишлар жараёни вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди

Сўх тумани қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган иш ва юмушлар Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ишчи гуруҳ Қайроқ ва Жавпая массивларида бўлиб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди ва қилинажак ишлар бўича керакли тавсия ва таклифлар берилди.

Қайроқ массивидаги 1 448 гектар ер майдони ўзлаштирилиши бошлаб юборилган ва ерларни тайёрлаш ишлари куз фаслида бошланган. Ишчи гуруҳ мавжуд ер майдонларида бўлиб, экиладиган зироатлар ва уларнинг парвариши, шунингдек, массивдаги ер майдонларини фуқароларга тақсимлаб бериш бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама этдилар.

Жавпая сув насос станциясида ҳам айни кунда охирги ишлар олиб борилмоқда. Сув насос станцияси электр энергияси манбаси билан ҳам таъминланди ва олиб борилаётган ишларни кўздан кечирган вилоят ҳокими ўринбосари бажарилажак ишларни сифатли этиб охирига етказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Жавпая кенгликларидаги ерларни тайёрлаш, мембрана ҳовузини тайёрлашга оид олиб борилаётган ишлар, сув тежовчи технологияларни ўрнатиш ва пайвандлаш ишлари жараёни ҳам кўздан кечирилди. Туманда балиқ етиштириш учун бошланган ишлар жараёни ва ширкат хўжаликларидаги маҳсулотлар захираси ҳам манзилли кўздан кечирилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram