Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЧАШМА МАҲАЛЛАСИДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-02-28 17:16:45    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Чашма маҳалласида туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

        4-сектор ҳудудида жойлашган Чашма маҳалла фуқаролар йиғинидаги дам олиш масканида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда иштирок этган 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоев, Ўзбекистон Републикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонаси вакиллари, ташкилот-корхона ва муассасалар раҳбарлари билан биргаликда маҳалла аҳлининг муаммо ва камчиликлари тингланди.

        Ўтказилган сайёр қабулда маҳалла фуқаролари фаоллик билан иштирок этди ва туман ҳокимига қийнаётган камчилик ва муаммолар ҳақида мурожаат этдилар. Маҳалланинг ички йўлларидаги ҳолат, таъмирталаб бўлиб қолган йўллар, ичимлик суви, электр энергияси таъминотидаги муаммолар, табиий газнинг бир неча йилдан буён йўқлиги, тиббий масалалардаги муаммолар, кам таъминланган фуқароларга ёрдам қўлини чўзиш, нотинч оилалар ва номуросалик кўчасига кириб қолган фуқароларни яраштириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун амалий ёрдам кўрсатиш масалалари мурожаатлар асосини ташкил этди.

        Мурожаатларнинг бир қисми сайёр қабул давомида ўз ечимини топди, муддат талаб этиладиган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши тегишли идоралар раҳбарларига йўналтирилди. Бўлаётган эътибор ва ўзгаришларга нисбатан фуқаролар ўз фикрларини билдирдилар сайёр қабул жараёнида.

        Сайёр қабулдан сўнг туман ҳокими маҳалла “бешлиги” билан “Маҳаллабай” тизими асосида уймауй юриб, фуқаролар муаммо ва камчиликларини ўрганишди ва уларнинг ҳал этиш чоралари кўрилди. Манзилли ўрганилган муаммоларнинг ечими бўйича ҳам тегишли идоралар раҳбарларига қатъий кўрсатмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram