Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 232 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАҲОР - ОБОДЛИК ВА ОЗОДАЛИК АЙЁМИ

×

 2023-02-28 17:14:38    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Баҳор - ободлик ва озодалик айёми

        Бугун бизни турли синовлардан ўтказган қиш фаслининг охирги куни. Қишнинг сафари қариди ҳамки, бу бетакрор заминга Баҳор кириб келмоқда...

        Юртимизда баҳор нафасини сезган жонзот борки, янги ҳаёт сари пешвоз чиқади. Зотан, баҳор уйғониш ва янгиланиш фаслидир.

        Бу кўҳна заминда азал-азалдан ота-боболаримиз баҳорга меҳнат ила пешвоз чиқишган. Баҳор келиши билан маҳалла-гузарлар, макон-маскан, яшаш манзиллар обод қилинган, озодаликка ошно бўлган меҳнаткаш халқимиз Ватан ободлиги йўлида астойдил бел боғлаб, меҳнат қилишган.

        Туманимизнинг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бугун ободончилик ишлари бошланиб кетди. Маҳалла аҳли баҳорга муносиб пешвоз чиқиш мақсадида ариқларни тозалаш, хонадонлар саҳнини озода тутиш учун меҳнат қилишмоқда.

        Ота-боболаримиздан қолган умрбоқий мерос - ҳашар орқали кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Бу йилги баҳор мана шундай қадриятларни бизнинг руҳиятимизда янада мустаҳкамлашига астойдил ишонамиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram