БИЛАСИЗМИ?
2023-02-28 17:10:18 138
Биласизми?
Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари 3-бандига биноан:
Давлат хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:
давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш, ахлоқ нормаларига доимий риоя қилиш;
масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;
мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш;
хушмуомалалик, эътиборлилик ва ҳушёрлик билан фуқароларда давлатга нисбатан ишонч ва ҳурмат ҳиссини уйғотиш;
оиласида соғлом муҳитни таъминлаб, оила аъзоларига доимий ғамхўр бўлиш, фарзандларида ватанпарварлик ва бошқа юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш;
фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъи назар, улар билан бир хил, самимий, одоб доирасида муносабатда бўлиш;
жамиятда ахлоқнинг умумэътироф этилган қоидаларига амал қилиш.
И. Маҳмудов - Фарғона вилоят адлия бошқармаси Риштон тумани адлия бўлими инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмасининг етакчи маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram