ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН МАҲАЛА ЗИЁРАТГОҲИ ОБОД ҚИЛИНДИ
2023-02-25 16:51:37 126
Ҳашар йўли билан маҳала зиёратгоҳи обод қилинди
Тинчлик ва осойишталик қарор топган юртда фаровонлик бўлади. Зотан, “даст ба кору дил ба ёр” деган нақлни ўзларига шиор қилиб олган Сўхликлар юрт фаровонлиги йўлида астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Бугун туманда ҳашар йўли ва саховатпеша ҳомийларнинг кўмаги билан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Гузарлар, дам олиш масканлари, кўчалар ообод бўлмоқда, зиёратгоҳларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган маҳалла зиёратгоҳида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари мана шундай эзгу амалларнинг бир намунасидир. Туман ободонлаштириш бошқармаси ташаббуси ва саховатпеша ҳомийлар кўмагида мазкур муқаддас қадамжода янги шийпон барпо этилди.
Мазкур иншоот тақдимотига бағишланган тадбирда туман ҳокими, туман секторлари раҳбарлари иштирок этдилар. Тадбир иштирокчиларига зиёфат ташкил этилди.
Айтиш лозимки, турар жой, маҳалла ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири бўлиб, бу ишларда фуқаролар ҳам фидойилик намунасини кўрсатмоқда. Мазкур зиёратгоҳнинг ободончилигига салкам уч юз миллион сўм маблағ сарфланди ва бу хайрли ишларда Ровон, Истиқлол ва Навобод маҳаллалари аҳолиси бир ёқадан бош чиқариб, меҳнат қилишди.
Мазкур тадбирда сўз олган Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев сўхликлар азал-азалдан ҳашар орқали улуғ ишларни амалга оширганини таъкидлади. Тадбир сўнгида мазкур зиёратгоҳ ободлигида ҳисса қўшган бир гуруҳ фидоийларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram