Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 227 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХУШХАБАР

×

 2023-02-25 14:13:42    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Хушхабар

Республикамизда спорт соҳасига берилаётган эътибор боис, ушбу соҳанинг барча турлари Республикамизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ривож топиб бормоқда. Спортнинг бокс тури эса, аллақачон ёшларнинг энг севимли соҳасига айланиб улгурган.

Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг бизга хабар беришича, мазкур маҳалланинг ёш боксчиси вилоят миқёсидаги мусобақаларда иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллаган ва бу хушхабарни Сизга улашишга аҳд қилдик. Фарғона шаҳрида бокс бўйича ўтказилган спорт мусобақларида 5-сонли умуми ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси А. Турғунбоев фахри 3-ўринни эгаллаган.

Ёш боксчига мусобақа ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совғалар ва медаль тақдим этилди. Ёш боксчини барча туман аҳли номидан табриклаймиз ва ушбу ютуқлари бардавом бўлишини тилаб қоламиз!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram