Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 232 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУДЛАРДАН ХАБАРЛАР

×

 2023-02-25 10:18:55    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудлардан хабарлар

Барчамизга маълумки, февраль ойнинг биринчи кунидан бошлаб туманимизнинг тоғолди ва сел келиши хавфи юқори бўлган ҳудудларда Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туманимизнинг соҳага дахлдор бўлган вакиллари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар натижасига кўра, бугун туманимизнинг Девайрон, Малбут, Соҳибкор, Офтобру маҳаллаларида сел йўлларини тозалаш ва янги сел йўллари очиш ишлари олиб борилмоқда.

Малбут ва Обишир  маҳаллаларидаги мавжуд сел йўлларини тозалаш ишларида сафарбар этилган техника воситалари хизматидан кенг фойдаланилмоқда. Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида айни кунда янги сел йўли очиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Мутасадди идоралар вакиллари аҳоли ва фуқаролар билан бевосита бу бўйича учрашиб, суҳбатлар қилишмоқда ва аҳолининг фикри ҳам бу ишларда алоҳида эътиборга олиняпти. Ўтган икки уч йилда юзага келган табиий офат бугун биздан амалий ишларни бажаришга ундамоқда ва ушбу йўналишда ишлар бир маромда олиб борилиши таъминланаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Абхорот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram