Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АДЛИЯ ХАБАР ҚИЛАДИ

×

 2023-02-25 08:42:11    142

PDF юклаш
Чоп этиш


АДЛИЯ ХАБАР ҚИЛАДИ

                                                                           

Қуёш фотоэлектрик стансиялари қурган шахсларга компенсация берилади

Энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун бюджет маблағлари ҳисобидан компенсация ажратилади.

Компенсация қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади

жисмоний шахсларга қуёш фотоелектрик стансиялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:

қуёш фотоэлектрик стансиялари учун – 3 миллион сўмдан;

қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 миллион сўмдан;

энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга:

жисмоний шахсларга – 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;

юридик шахсларга – 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда.  

 

М.Қодиралиев - Фарғона вилоят адлия бошқармаси Риштон тумани адлия бўлими бошлиғи


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram