ТУМАН МАОРИФЧИЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2023-02-25 08:33:23 138
Туман маорифчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди
Туман маданият марказининг мажлислар залида бўлиб ўтган очиқ мулоқот куннинг энг долзарб ва оғриқли муаммоларидан бири – глобаллашув жараёнида интернет орқали бўлаётган манфий таъсирлардан сақлаш ва ёшларимизда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга бағишланди. Таълим ва тарбия соҳасида амалга оширилаётган иислоҳотлар самараси ва туман умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган ишлар ҳам мазкур тадбирда муҳокама ва таҳлил этилди.
Очиқ мулоқотга раислик қилган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мазкур масалалар бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам долзарб эканлигини таъкидлаб, бу йўналишда туман миқёсида олиб бориаётган ишлар ва бу ишларнинг самарадорлипгига алоҳида тўхталди. Тадбирда Республика ва вилоят вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Айни глобаллашув жараёнида интернет орқали бўлаётган турли таъсирлар ва бу таъсирлар кучига асосан ёшларимиз тушиб қолаётганлиги, диний экстремистик гуруҳларнинг турли йўллар билан ёшларимиз онгу шуурини заҳарлаётгани энг аввало таълим-тарбия соҳаси вакилларини ташвишга солиш лозимлиги алоҳида қайд этилди. Ушбу йўналишда биргаликда, ҳамкорликда амалий ишлар олиб бориш, ёшларимиз онгида миллий қадриятларимизга хос бўлган ғояларни сингдириш лозимлиги давр талаби эканлиги қайд этилди.
Сайидбаҳром Сайидмусаев тадбир давомида туман халқ таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнига ҳам алоҳида тўхталди. Ислоҳотлар энг аввало барча соҳа вакилларининг онг ва дунёқарашидан бошланиши лозимлиги қайд этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram