ЁШЛАРНИ БУЗҒУНЧИ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН АСРАШ ЗИММАМИЗДАГИ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРДАН БИРИДИР
2023-02-24 17:14:20 150
Ёшларни бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш зиммамиздаги асосий вазифалардан биридир
Ёшларни бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш бугунгни куннинг долзраб масалаларидан ҳисобланади. Ижтимоий тармоқлар орқали ўз таъсирини ўтказаётган турли хуружлар ёшларимизни тобора ўз домига тортмоқда.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган тадбир айни ушбу долзарб мавзуга бағишланди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирга Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Ҳатамов раислик қилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари экстремистик ва террористик гуруҳ ва ташкилотлар ижтимоий тармоқлар орқали ёшларни тўғри йўлдан оздириб, ўз домига жалб этаётганини алоҳида таъкидлади. Бузғунчи ғоялар вакиллари ислом динини ниқоб қилиб, Қуръони Каримдан мисоллар келтирмоқда, ёшларни тузоққа илинтирмоқда.
Маънавий бўшлиқ туфайли мисол учун, баъзи ёшлар ҳижрат ва жиҳоднинг мазмуни ва моҳиятини тўғри тушунмай, уни ўзларига хос тарзда талқин этишмоқда. – Қонун устувор бўлган юртимиз келажаги - ёшларимизнинг бузғунчи кучлар тузоғига тушиб қолмасликлари учун ҳар биримиз масъулмиз, айниқса, бу йўналишда маҳаллаларнинг “бешлиги” ўта масъулият билан фаолият олиб боришлари лозим бўлади, - дея таъкидлади вилоят ҳокими ўринбосари.
Очиқ мулоқот давомида бу бўйича иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Вилоятдан туманга сафарбар этилаётган дин пешволари, жомеъ масжидлар имомлари иштирокида Сўх туманининг масжидларида жума намозларини адо этиш ва маъвизалар қилишлари бўйича таклифлар ўртага ташланди ва бу тадбир иштирокчилари томонидан маъқулланди.
Шунингдек, тадбирда диний маълумотга эга бўлган мутахассисларни кенгроқ жалб қилиш юзасидан ҳам таклифлар билдирилди. Билдирилган таклифларнинг барчаси эътибордан четда қолмаслиги вилоят вакили томонидан алоҳида таъкидланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram