Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-02-24 17:10:00    124

PDF юклаш
Чоп этиш


Қутуриш касаллигини олдини олиш бўйича амалий семинар ўтказилди

        Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ташаббуси билан Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишини олдини олишда ФВДқТ хизматларининг хамкорликдаги харакатлари” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ ФТЭХТБ бошлиғи, лейтенант Фархиддин Саидовнинг маълумотига кўра, амалий семинар аввалида мазкур тадбирга доир қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушунтирилди.

        Семинар давомида мутахассислар томонидан ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик тадбирлар, одамлар ва ҳайвонларда қутуриш касаллиги клиникаси, белгилари ва профилактикаси, аҳолига антирабик ёрдам кўрсатишда юзага келаётган муаммолар, Сўх тумани ҳудудида қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва йўқ қилиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар бўйича кенг маълумотлар берилди. Тадбир жараёнида иштирокчилар берган саволларга жавоб берилди ва аҳолини огоҳликка чорловчи эслатма, буклет ва варақалар тарқатилди.

        Амалий семинарнинг иккинчи босқичида мавзу бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли хонадонларида бўлган мутахассислар фуқароларга мавзу бўйича кенг қамровли тушунча ва маълумотлар бердилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram