Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭРОНЛИК ИНВЕСТОР МАРКҲАЛИ МУСЛИМ: “БАЛИҚ ЕТИШТИРИШ УЧУН СЎХ ТУМАНИ ЭНГ МАҚБУЛ ВА ҚУЛАЙ ҲУДУД ҲИСОБЛАНАДИ”

×

 2023-02-24 17:07:00    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Эронлик инвестор Маркҳали Муслим: “Балиқ етиштириш учун Сўх тумани энг мақбул ва қулай ҳудуд ҳисобланади”

Айтиш лозимки, бугун Сўх туманида хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда балиқчиликни ривожлантириш учун муносиб замин яратилмоқда. Туманимизга Эрон ва Россиядан келган тадбиркорлар билан айни ушбу масала жойида ўрганилди ва соҳани ривожлантириш бўйича истиқболли режалар тузиш лозимлиги таъкидланди.

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар инвесторлар билан суҳбат давомида мазкур соҳа ривожига туманда тамал тоши қўяётганлиги, Сўх тумани кўп соҳаларни ривожлдантириш учун муносиб ҳудуд эканлиги хусусида маълумот бердилар. Ўз навбатида хорижий инвесторлар Маркҳали Муслим, Ҳафтианг Жаҳанфар ва Надарҳани Рошуалар ҳам тумандаги Девайрон маҳалласида ташкил этилган балиқчилик хўжалигини кўздан кечирганлари, туманнинг иқлим шароити балиқчилик, айниқса форель ва осётр балиқлари етиштиришни ривожлантириш учун энг мақбул ва қулай ҳудуд эканини билдиришди.

Тумандаги “Сўх Гидротранс” МЧЖ раҳбари Илҳомжон Ҳомиджонов томонидан амалга оширилаётган форель балиғини етиштиришни кенгайтириш мақсадида бу йили Сўх дарёси қирғоқларидаги барпо этилган 5 гектар ер майдонида қўшимча 100 та бетон ҳовузларини ўз маблағлари ҳисобидан ташкил этиш режалаштирилган ва ҳозирги кунда ишлар бошлаб юборилган. Шунингдек, тадбиркор Олимжон Домуллоев раҳбарлиқ қилаётган Ўзбекистон, Россия ва Эрон давлатлари ўртасидаги “Фреш форель” қўшма корхонаси томонидан ҳам ушбу жойдаги 5 гектар ер майдонига форель балиғини етиштириш ва қайта ишлаш комплекси қурилиши лойиҳаси режалаштирилган ва ушбу лойиҳа бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилган.

Бундан ташқари, туманга ташриф буюрган чет эллик инвесторлар балиқни етиштиришни мўлжалланган жойда тиббиётда фойдаланиладиган зулукни етиштиришга ҳам кўлай эканлиги, буни йўлга қўйилса ҳам жуда катта даромад олиш мумкин эканлиги ва бу йўналишдаги лойиҳаларни ҳам амалга ошириш учун инвестиция киритишлари мумкинлигини маълум қилишди. Чет эл инвестициясини жалб этган ҳолда яқин келажакда балиқчиликни йўлга қўйиш бўйича амалий ишларни ташкил этишга келишиб олинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram