ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ - КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ СИФАТИДА
2023-02-24 13:13:51 160
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари - Конституциямизнинг ажралмас қисми сифатида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз бўлиб, ҳеч ким улардан судсиз маҳрум этишга ёки уларни чеклашга ҳақли эмас. Асосий қомусимиз бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-бобида назарда тутилган шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар ҳақида батафсил ёритилган. Шунингдек, 24-моддасида белгиланган яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир.Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. 25-моддаси ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эгадир. 26-моддасида назарда тутилган жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкор кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади. 27-моддаси.
Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эгадир. 28-моддаси. Ўзбекистон Республикаси фуқароси республика ҳудудида бир жойидан иккинчи жойга кўчиши, Ўзбекистон Республикасига келиши ва ундан чиқиб кетиши ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустано. 29-моддаси. Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқот эркинлиги ҳуқуқига эга. 30-моддаси. Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим.
Шерзод Мадумаров - Жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди раиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram