БУГУНДАН САРИКАНДАЛИК ЁШЛАР ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ БЕПУЛ ЎРГАНИШНИ БОШЛАШДИ
2023-02-22 18:25:33 143
Бугундан сарикандалик ёшлар хорижий тилларни бепул ўрганишни бошлашди
Сўх тумани Сариканда маҳалласи ҳудудида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактаби юқори синфлари учун маҳалла ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов томонидан “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Хорижий тилларини ўрганиш истагида бўлган ёшлар учун яратилган видео дарсликлар орқали ортиқча вақт ва пул сарфламасдан, уйдан чиқмаган ҳолда 10дан ортиқ хорижий тилларини ўрганиш имкониятини берувчи ушбу лойиҳа ёшлар учун ажойиб имконят эканлиги тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, бугундан бошлаб дастлабки 3 ой мобайнида хоҳлаган 1та хорижий тилни ўрганиб сўзлаша олган 3та маҳалла ёшларига ёшлар етакчиси томонидан 500 000 (беш юз) минг сўм пул мукофоти берилиши эълон қилинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram