ТУМАН ҲОКИМИ ТАШРИФИДАН СЎНГ МАКТАБДАГИ СУВ МУАММОСИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ ВА БЎШ ТУРГАН ОШХОНАНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ БЎЙИЧА БИЛДИРИЛГАН ТАКЛИФ МАЪҚУЛЛАНДИ
2023-02-22 18:21:37 126
Туман ҳокими ташрифидан сўнг мактабдаги сув муаммоси бартараф этилди ва бўш турган ошхонани фойдаланишга топшириш бўйича билдирилган таклиф маъқулланди
Бугун 2-секторнинг Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган туман ҳокими 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлди. Мактаб педагогик жамоасининг ичимлик суви муаммоси бўйича қилган мурожаати жойида бартараф этилишига эришилди.
Гап шундаки, мурожаатга биноан мазкур муассасада бир неча ойлардан бери ичимлик суви йўқ. “Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани филиали вакилларининг маълумотига кўра, тармоқ қувуридаги сув совуқ ҳаво туфайли музлаган. Соҳа вакиллари мазкур муаммони бартараф этишга киришди.
Ўрганиш жаарёнида туман ҳокими мактабнинг бир неча йилдан буён бўш қолган ошхонасида бўлди. Ошхона бугунги кунда талабалар учун фақат кириш-чиқиш учун йўлак вазифасини ўтайди.
Туман ҳокими таклифи билан мазкур ошхона биноси янгидан таъмирланиб, фойдаланишга топшириладиган бўлди. Бунинг учун тадбиркор излаш ҳам керакмас, чунки мактаб педагогик жамоаси орасидан бу ишнинг уддасидан бемалол чиқадиган ташаббускор ҳам топилди.
Бу орада ичимлик суви муаммоси ҳам бартараф этилди ва қисқа муддат давомида мактабга “оби ҳаёт” чиқарилиб берилди. Шунингдек, туман ҳокими мазкур мактаб ҳудудида жойлашган 2-сонли ИДУМ педагогик жамоаси билан ҳам суҳбат ўтказди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram