1-СОНЛИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БИНОСИДА ТАРИХИЙ МУЗЕЙ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАКЛИФИ БЕРИЛДИ
2023-02-22 18:07:07 139
1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биносида тарихий музей ташкил этиш таклифи берилди
Мактабгача таълим соҳасига берилаётган эътибор Республикамиз миқёсида ушбу муассасаларга болалар қамровини кўпайишига асосий омил бўлиб хизмат қилаётир. Бу йўналишда бизнинг туманимизда ҳам арзирли ишлар қилиняпти.
Бироқ, баъзи муассасаларнинг бунгунги аҳволи биздан амалий ишларни ижро этишга ундайди. Бугун туман ҳокими 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, ушбу масалаларни мутасаддилар билан муҳокама этди.
Мазкур муассаса эски совхознинг маъмурий биносида ташкил этилган, бироқ мазкур муассаса мудираси Наргиза Баҳронованинг сўзларига кўра, қиш кунлари тарбия жараёнлари бу ерда тўхтатилгани йўқ, чунки иситиш тизими барча талабларга жавоб бера олади. Муассаса мутасаддилари баъзи муаммо ва камчиликлар хусусида туман ҳокимига мурожаат этдилар.
Туман ҳокими ташаббуси билан мазкур бино негизида тарихий музей ташкил этиладиган бўлди. Янги муассаса қурилиши учун юқори турувчи ташкилотларга керакли ҳужжатлар расмийлаштириб, тақдим этилиши бўйича керакли тавсия ва таклифлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram