Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 223 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭНГ ФАОЛ ЎҚУВЧИЛАР ВА ФАОЛИЯТДА НАМУНА БЎЛГАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА ҚИММАТБАҲО СОВҒАЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

×

 2023-02-22 18:03:11    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Энг фаол ўқувчилар ва фаолиятда намуна бўлган ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди

Таълим-тарбия соҳасига берилаёган эътибор замирида фарзандларимиз, келажагимиз ворисларнининг тақдири ва уларнинг ёрқин истиқболи мужассам. Таъкидлаш лозим, энг чеккада жойлашган бизнинг туманимизда ҳам ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси халқимизнинг чексиз миннатдорчилигига сабаб бўлаётир.

Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Навобод маҳалласида жойлашган 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди ва мазкур таълим даргоҳининг 10-синф ўқувчилари билан бўлиб ўтган суҳбатда давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасига берилаётган эътибор ва бу эътибориинг туман ёшлари тақдиридаги ўрни алоҳида таъкидланди. Туман ҳокими талабалар билан суҳбат чоғида берилаётган эътиборга нисбатан қунт билан ўқиб, ўрганиб, Ватаннинг содиқ фарзандлари бўлиб етиш асосий мақсад бўлиш лозимлигини қайд этиб ўтди.

Ўқувчиларнинг математика ва ўзбек тилига доир билимлари туман ҳокими томонидан синовдан ўтказилди. Қизиқарли математик мисолларни туман ҳокими ёрдамида ҳал этган ўқувчилар ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти вакиллари ижодидан шеърлар ўқиб беришди.

Бир соат дарсдан сўнг мактаб ўқувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди ва мазкур тадбирда туман ҳокими яна бир карра соҳага берилаётган эътибор ҳақида гапирди. Тадбир давомида бир гуруҳ энг фаол ўқувчилар ва фаолиятда намуна кўрсатган ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Мактабнинг юқори синф ўқувчилари – Билолиддин Ҳамроалиев, Шоҳсанам Баротжонова, Содирбек Абдуллажонов ва Шоҳсанам Дилшоджоноваларга эсдалик совалари топширилди. Шунингдек, туман ҳокими мазкур таълим даргоҳи ёш ўқитувчиси Умеджон Жўраевга аномал совуқ кунларида намуна кўрсатганлиги учун қимматбаҳо совға тақдим этди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram