Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 218 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАМЛАКАТИМИЗДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДАГИ ТАЪЛИМ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

×

 2023-02-22 16:19:53    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим янада такомиллаштирилади

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

Давлатимиз рахбарининг мазкур Қарори билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси, халқаро ва миллий маслаҳатлашувлар натижасида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Шунигдек, ушбу Қарор билан Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия олдига долзарб вазифалар қўйилди, жумладан:

мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб бориш;

доимий равишда аниқ кўрсаткичлар ва эришилган натижалар акс эттирилган батафсил ахборотнинг расмий веб-саҳифаларда ва оммавий ахборот воситаларида жойлаштириб борилишини таъминлаш;

ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрланиши, хорижий тилларга таржима қилиниши ва эълон қилинишини таъминлаш.

Бундан ташқари, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профессионал ва олий таълим тизимида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» бўйича тегишлича ўқув ва махсус курслар жорий этилиши белгиланди.

 

Абдуллаев Шермуҳаммад Рўзиматович - Фуқаролик ишлари бўйича

                                                        Сўх туман судининг раиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram