ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
2023-02-21 19:02:40 117
Қонунчиликдаги янгиликлар
Савол: янги "Меҳнат кодекси"да Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилганда мехнатга хақ тўлаш қандай амалга оширилади?
Жавоб: Янги "Меҳнат кодекси"да Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилганда мехнатга хақ тўлаш ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи томонидан амалга оширилади.
Ушбу иш берувчи тўловга қобилиятсиз бўлган тақдирда, бажарилган иш учун ҳақ тўлаш мажбурияти ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчига нисбатан регресс даъво қўзғатиш ҳуқуқи билан ходимни вақтинча хизмат сафарига юборган иш берувчи зиммасига юклатилади.
Ф.Бобоев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram