Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“SO'X NUR SHIFO” КЛИНИКАСИ БИНОСИ МАҲАЛЛА ҲУСНИГА ЧИРОЙ БАҒИШЛАМОҚДА

×

 2023-02-20 16:00:05    79

PDF юклаш
Чоп этиш


“SO'X NUR SHIFO” клиникаси биноси маҳалла ҳуснига чирой бағишламоқда

Айтиш лозимки, ҳар бир ҳудуднинг ривожланиши, иқтисодий ўсиши ўша юртда олиб бораётган амалий ишларга бевосита боғлиқдир. Вилоятимизнинг энг чекка тумани бўлмиш Сўхда ҳам ушбу йўналишда амалга оширилган ва олиб борилаётган ишлар туман ривожига ҳисса қўшишига астойдил ишонамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга доир чора-тадбирлар бўйича берилган топшириқларнинг ижроси доирасида Сўх туманида 2022-2023 йилларда амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ умумий қиймати 152 миллиард 600 миллион сўмлик 48 та лойиҳаларда 547 нафар янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Ушбу лойиҳаларни амалга оширилишида албатта, туман тадбиркорларининг саъй-ҳаракатини алоҳида эътироф этиш лозим. Бугун туманда тиббиёт соҳасига доир бўлган лойиҳалар амалга татбиқ этилмоқда.

Шунга асосан "SO'X NUR SHIFO KLINIKASI" масъулияти чекланган жамияти томонидан қиймати 1 миллиард 500 миллион сўм ҳисобига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳасини ишга тушириш ва 10 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган. Мазкур ишга бел боғлаган тадбиркорга амалий кумак кўрсатилди. Тадбиркорга банк томонидан 1 миллиард сўм миқдорида кредит берилди.

Бугунги кунда Зангат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ажратилган 0.03 гектар ер майдонига умумий қиймати 1 миллиард 500 миллион сўм замонавий икки қавватли тиббий хизмат кўрсатиш биноси қурилиб, асосан жарроҳлик бўлимига ихтисослашган клиникага янги тиббий асбоб-дастгоҳлар олиб келинди.  Мазкур иншоотда охирги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram