Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИДИРУВДАГИ АЛИМЕНТЧИ ҚАРЗДОР ТОПИЛДИ ВА ҚАМАЛДИ

×

 2023-02-20 15:58:18    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Қидирувдаги алиментчи қарздор топилди ва қамалди


        Бюронинг Сўх тумани бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Фарғона туманлараро судининг 06.04.2017 йилги қарорига кўра қарздор Х.А.дан ундирувчи С.С. фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича, давлат ижрочиси томонидан қарздор Х.А. алимент қарзини тўлаши лозимлиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирилган.

        Лекин, қарздор алимент тўлашдан бўйин товлаб яшаш манзилини ўзгартирганлиги сабабли, 17.11.2022 йилда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

        Бюронинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздор 15.02.2023 йилда Фарғона шаҳрида ушланган.

        ЖИБ Сўх тумани судининг 15.02.2023 йилги қарорига асосан қарздор Х.А. 35.326.000 сўм алимент қарзини тўлашдан бўйин товлагани учун 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

                  МИБ Сўх тумани бўлими



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram