Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕКТОРЛАР КЕСИМИДАГИ 921 НАФАР ФУҚАРОЛАРГА “МАҲАЛЛА” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИНИНГ “САХОВАТ ВА КЎМАК” ЖАМҒАРМАСИ ҲИСОБИДАН БИР МИЛЛИАРД СЎМДАН ОРТИҚ МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2023-02-20 10:44:44    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Секторлар кесимидаги 921 нафар фуқароларга “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан бир миллиард сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди

Эҳиёжманд, кам таъминланан оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уларга кўмак қўлини чўзиш энг савоб ва хайрли амаллардан ҳисобланади. Сўх туманида айнан ушбу йўналишда тумандаги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан арзирли ишлар қилинди.

Қўйида мазкур жамғарма ҳисобидан туман секторлари кесимида қилинган хайрли ишлар ҳақида маълумот келтирамиз. 2022 йил якуни бўйича мазкур жамғарма ҳисобидан туманнинг 1-сектори ҳудудидаги 191 нафар фуқароларга 737 312 000 сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилган.

Иккини сектор бўйича 373 нафар фуқароларга 264 533 000 сўм, 3-секторда яшовчи 160 нафар эҳтиёжманд фуқароларга 67 601 600 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган бўлса, 4-сектор ҳудудидаги 197 нафар кам таъминланган фуқаролар мазкур жамғарма ҳисобидан 120 611 000 сўм моддий ёрдам олишган. Кўрсатилган моддий ёрдамлар озиқ-овқат маҳсулотлари ва бир марталик пул маблағлари шаклида фуқароларга етказиб берилган. Секторлар кесимидаги жами кўрсатилган моддий ёрдам миқдори 1 миллиард 190 миллион 057 минг 600 сўмни ташкил этади.             

Бундан ташқари 1-сектор ҳудудидаги Жавпая массивида иссиқхона қуриш учун Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши қарори билан 700 миллион сўм маблағ ажратилиб, 20 нафар “Темир дафтар” руйхатига киритилган фукаролар учун ўтказиб берилди. Барпо этилган 20 та иссиқхона ушбу фуқароларга тарқатиб берилган. 

Фарғона вилояти ҳокимининг 2022 йил 3 июн кунги 204-11-0-F/22-cонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги “Темир дафтар” рўйхатига киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан моддий ёрдам пулларини олмаган 59 та оилада яшовчи 249 нафар оила аъзоларига 20 килограммдан, 4 980 килограмм ун маҳсулоти сотиб олиш учун 24 миллион 900 минг сўм, 2022 йил 8 июн кунги 213-11-0-F/22-сонли фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги ижтимоий авҳоли оғир бўлган 501 та оилаларда яшовчи 2 120 нафар оила аъзоларига 20 килограммдан, 42 400 килограмм ун маҳсулоти сотиб олиш учун 212 миллион, жами бўлиб 236 милллион 900 минг сўм маблағ “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ажратилди.

Сел оқибатида талофат кўрган Малбут кишлоғида яшовчи барча хонадонларга 200 қоп ун маҳсулоти сотиб олиш учун 23 миллион,    Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро   Марямхон Тешабоеванинг уй-жойини таъмирлаш учун 7 миллион 200 минг сўм “Саховат ва кумак” жамғармасидан сарфланди.

- Рамазон Ҳайити байрами муносабати билан вилоятимиз ҳокимлиги томонидан 95 886 минг сўмлик юборилган озиқ-овқат махсулоти 253 нафар камтаъмин, эҳтиёжманд фуқароларга тарқатилиб берилди, - дейди бизга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидов.

Фарғона вилояти “Маҳалла” хайрия жамоат бошқармаси томонидан сел оқибатида талофат кўрган Малбут, Тул, Шарқобод маҳаллаларидаги 250 та хонадонларга озиқ-овқат маҳсулоти, Малбут қишлоғидаги давлат мактабгача таълим муассасасига умумий қимати 60 миллион 299 минг сўмлик 50 дона момиқ сочиқ ва ётоқхона жиҳозлари моддий ёрдам сифатида етказиб берилди.

Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ф.  Абдуҳакимовнинг даволаниши учун ҳомий томонидан 10 миллион, Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мастона Шарипованинг қизчасида юрак жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун 10 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

Туман ҳокими ҳомийлигида 1 700 дона шифер маҳсулоти камтаъмин, ўй-жойини таъмирлашга муҳтож фуқароларга бепул тарқатиб берилди.

Бугунги кунга келиб тушган мурожаатлардан шартнома асосида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун 150 миллион сўм маблағ “Махалла” хайрия жамоат фонди ҳисобидан шартномада кўрсатилган манзилларга ўтказиб берилди.

Булар учун ҳомийларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бунақа эзгу, савобли ишлар туманимизда давом эттириб келинмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram