Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИДАГИ ЮЗАГА КЕЛГАН МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-02-18 17:03:50    123

PDF юклаш
Чоп этиш


Коммуникация тармоқларидаги юзага келган муаммолар бартараф этилмоқда

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, туманимиз ҳудудидаги ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ таъминотидаги аниқланган носозликлар соҳа ходимлари томонидан мурожаат тушгандан сўнг вақтида бартараф этилмоқда. Бу албатта, аҳолига қулайлик яратиш ва ҳар бир мурожаатга эътиборли бўлиш далолатидир.

Туманимиздаги Қалача маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Қалъача” кўчасидаги сув линиялари қаттиқ совуқ туфайли, музлаб ёрилганлиги хусусида маҳалла аҳлидан мурожаат тушган. Мазкур носозлик айни дамда “Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани ходимлари томонидан  бартараф этилмоқда.

Шунингдек, Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини “Балиқчи” кўчасидаги сув тармоғида ҳам носозлик юзага келган. Белгиланган чора ва вақтида қилинган саъй-ҳаракат туфайли ушбу ҳудудда ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмокда.

Электр энергиясига боғлиқ муаммолар ҳам айни кунда бартараф этилаётир. Туман электр тармоқлари корхонаси Тул бўлинмаси ходимлари томонидан Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини “Сабоҳат” кўчасидаги трансформатор таъмирланди ва аҳолига қулайлик яратилиб, трансформатордаги юзага келган носозлик муаммоси бартараф этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram