Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 231 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯДА ЯНГИ УЗУМЗОР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БЎЛДИ

×

 2023-02-18 17:01:53    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Жавпаяда янги узумзор ташкил этиладиган бўлди

Жавпая массивида барпо этилган иссиқхоналарни янги мавсумга тайёрлаш ва массивнинг пастки қисмида янги боғлар ташкил этишга қаратилган ишларни кўздан кечириш мақсадида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мазкур ҳудудда бўлди. Мазкур ҳудудда 147 та иссиқхона барпо этилган бўлиб, барча иссиқхоналар фуқароларга ажратиб берилган. Фойдаланмаётган иссиқхонаналарни қайтариб олиш ва бошқа муҳтож фуқароларга бириктириш бўйича ишлар олиб бориляпти. Лекин шуни айтиш лозимки, аксарият иссиқхоналар бугун фуқаролар томонидан фойдаланмоқда ва буни ортидан даромад олаётган фуқароларимиз ҳам талайгина.

Жавпая ҳудудига кириш қисмида туман ҳокими ташаббуси билан янги узумзор ташкил этилади. Бугундан узум токларига керак бўладиган маҳсулотлар – темир-бетон устунлар туманимизга туманмиздаги ҳарбий қисм мутасаддилари кўмаги билан олиб келинди. Дастлабки олиб келинган 80 дона устунлар ҳаво исиши билан янги боғга ўрнатилади. Яқин кунларда яна 100 дона темир-бетон устанлар олиб келинади ва Жавпаядаги узумзорнинг барпо этилишига асос солинади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram